Альварес барибир "Барса"га ўтмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес қишки трансфер ойнасида «Барселона» сафига ўтишни истамоқда.

Маълумотларга кўра, «Барселона» ёзги трансфер давридаёқ аргентиналик футболчини олиб келишга уринган, аммо бу амалга ошмаган. 

Сабаби – мадридликлар раҳбарияти ҳеч қандай музокара олиб боришни истамаган. Topskills Sports UK нашри ёзишича, 26 ёшли форвард январь ойида яна бир бор Каталония клубига ўтиш ғоясини амалга оширишга ҳаракат қилмоқчи. У «Атлетико» мухлисларининг ўзини қандай қабул қилаётганидан мамнун эмаслиги айтилмоқда.

Шу билан бирга, «Барселона» раҳбарияти ҳозирча ҳужум чизиғини кучайтиришни долзарб вазифа деб ҳисобламайди. Сабаби – жамоа ҳужумчиси Рафинья Диас мавсум бошиданоқ олдинги чизиқда жуда ишончли ўйин намойиш этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!