Алекс Де Минаур ғалабани илиб кетди
Ads

Австралиянинг умудли тенничиларидан бири бўлган Алекс Де Минаур "Катта дубулға" туркумидаги Франция очиқ чемпионатининг илк даврасидан ўтди.

Алекс ушбу босқичда америкалик Брэдли Кланга қарши ўйин ўтказиб, уч сетда 6:1, 6:4, 6:4 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

Энди "Ролан Гаррос" мусобақасининг иккинчи даврасида Де Минаур испаниялик Пабло Карреньо-Буста билан рақобатлашадиган бўлди.