Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Алекс Перрейра Сирил Ган ва Жош Хокит жангини танқид қилди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

АҚШ вакили эса дарҳол қарши ҳужумга ўтди

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Алекс Перрейра франциялик Сирил Ган ва америкалик Жош Хокит ўртасидаги чемпионлик жангини танқид қилди.

"Нима учун аёллар жанги асосий тўқнашув эмас? Майли, барибир Ган ва Хокит ўртасидаги баҳсга ҳеч ким эътибор бермаяпти", - деб ёзди "Поатан" ижтимоий тармоқда.

Бразилияликнинг бундай ҳужумига АҚШ вакили дарҳол жавоб қайтарилди:

"Ҳа-ҳа! Ауранинг йўқолиши IQ га шунчалик таъсир қилишини билмагандим. Сен ҳатто BMF камарига ҳам арзимайсан. Сергей Павлопич сени ўлдиради", - деб ёзди Хокит.

Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни "UFC 334" турнирида Сирил Ган ва Жош Хокит ўзаро октагонга кўтарилса, 12 декабрь куни "UFC 335" турнирида Сергей Павлович ҳамда Алекс Перрейра тўқнаш келади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ