Алекс Перрейра бўш вақтини қандай ўтказади?

  • 12.09.2026 14:41
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таниқли UFC жангчиси Алекс Перрейра бўш вақтини қандай ўтказишини айтиб ўтди.

"Гапимни танқид қилаётганлар мухлисларим эмас. Улар мендан воз кечишлари мумкин. Бўш вақтимда изоҳларга кириб, салбий фикрларни ўзим ўчириб ташлайман. Баъзида самолётда тўққиз соат вақтим бўлса ва мен ухлашни хоҳламасам, шунчаки ўтириб, танқид қилган одамларни блоклайман. Чунки мен бундайнинг ёнимда бўлишини ва доимий равишда драма уюштиришга ҳаракат қилишларини хоҳламайман", - деди бразилиялик.

Эслатиб ўтамиз, Сирил Ган "UFC White House" турнирида Перрейрани 2 раундда техник нокаутга учратган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!