Александр Бублик ҳам ғалаба қозонди

Франциянинг Марсель шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Open 13" турнирининг асосий тўр баҳсларига старт берилди.

Унда қозоғистонлик теннисчи Александр Бублик ва венгриялик Мартон Фучович ўзаро куч синашди. Мазкур ўйинда Саша рақибини 6:4, 7:5 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Бублик мусобақанинг иккинчи даврасида мезбонлар вакили франциялик Бенуа Пэрга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!