Александр Лукашенконинг жамоадошида коронавирус аниқланди

Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг ҳаваскор хоккей жамоасида фаолият олиб борадиган Дмитрий Мелешко коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Президент матбуот котибаси Наталья Эйсмонт хабар бермоқда.

"Президент хоккей жамоаси аъзоси Дмитрий Мелешко пневмония ташхиси билан шифохонага ётқизилди. COVID-19 коронавируси учун топширган тести эса мусбат натижа қайд этди. Дмитрий хоккей бўйича ҳаваскорлар чемпионати якунланганидан бир ҳафта ўтиб ушбу вирус билан касалланди.

Александр Лукашенконинг саломатлиги? Беларусь телевидениеси орқали Президентнинг иш кунларига, хусусун, Бобруйскдаги корхонага қилган ташрифини кўришингиз мумкин. 

Президент жамоаси учун қўшимча чоралар кўрилмаган ва қабул қилинмайди. Таътилдан сўнг жамоа машғулотларни бошлайди", - дея матбуот котибасининг сўзларини келтириб ўтди "РИА Новости".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!