Александр Хомяков: Бугун омадимиз чопмади
Ads

Олий лига 26-туридан ўрин  олган “Машъал” ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, мезбонлар устози Александр Хомяков ўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда.

"Бугун ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Ҳисоб бунданда йирик бўлиши ҳам мумкин эди. Рақибимиз  бизга нисбатан бугун яхшироқ ўйин кўрсатди. Режалаштирган ўйинимиз кутилган натижани бермади. Албатта “Насаф”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун улар ҳақли равишда ғалабага эришдилар.

Шахзод Шайманов голи тўғрисида? Жамоамизда кўплаб қаршилик футболчилар фаолият юритишади. Иккала жамаоа ўйинчилари ҳам бир-бирларини яхши билишади. Улар бундай ўйинларда ўзларини кўрсатишларга ҳам ҳаракат қилишади. “Насаф” нафақат вилоятимизнинг, балки мамлакатнинг етакчи клубларидан бири саналади. Бу ҳам ўзаро ўйинларимизнинг шундай ўтишига туртки беради. Афсуски Ҳумоюннинг урган голи бугун бизга камлик қилди. Хуллас, керакли натижага эришиш учун омадимиз чопмади", - деб айтиб ўтди "газчилар" устози.

Минбар

Барча блоглар