Александр Хомяков: "Мен бахтлиман"

“Андижон” ҳамда “Олимпик” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Ассалому алайкум. Албатта, бугунги ғалабадан бахтлиман. Биз жавобгарлик ҳисси қанчалик эканлигини тушуниб тургандик. Ғалабамизни ҳамма интиқлик билан кутиб турганини яхши билгандик. Мен ва менинг бошчилигимдаги ўйинчиларнинг барчаси ушбу ғалабани сабрсизлик билан кутаётгандик. Шунинг баробарида бизга қандай масъулият юклатилганлигини барчамиз яхши ҳис қилиб тургандик. Энг асосийси, мухлисларга қувонч улашишни мақсад қилгандик ва бунинг устидан чиқдик. Байрамона оқшомни мухлисларимизга тақдим қила олдик, деб ўйлайман. Биламан, майдондаги ҳолат ва сифат ҳам муҳим. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам биз ғалаба қозондик. Шуниси энг асосийси, деб ўйлайман. Бу ғалаба бизга жуда ҳам зарур эди. Шахсан менга бу мавсумдаги айнан ушбу ғалаба ниҳоятда муҳим эди. Етарлича қийинчиликлар бўлди, оз-моз хатоликлар ҳам кўзга ташланди. Аммо кўзлаган мақсадимизга эришдик. Мен биринчи навбатда футболчиларга катта раҳмат айтаман. Вазиятни назорат қилиб туришди. Анча қийин кечди. Рақибимиз ҳам яхши ўйнади. Ёш ва чаққон йигитлар экан. Лекин биз барчамиз бир жамоа бўлиб курашдик, олдинга интилдик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Футболчилар, клуб ходимлари ва албатта мухлисларни ҳам муборакбод этаман.

- Аббос Эргашбоев билан Иброҳим Ғанихонов нима учун майдонга тушишмади?

- Тўғриси, қийин ўйин бўлишини билгандим. Бироз хавотир ҳам йўқ эмасди. Чунки таркиб билан боғлиқ муаммоларимиз бор эди. Бундай ўйинда хато қилмаслик энг муҳим масалалардан бири деб ўйлайман.

- Жамоанинг янги футболчиси – Армин Бошняк ўтган сафар “Бунёдкор”га, бугун эса “Олимпик” дарвозасига гол урди. У ҳақида нима дея оласиз?

- У жамоага тез киришиб кета олди. Бу унинг катта ютуғи. Албатта, натижадорлик борасида ҳам Армин муҳим ва голлар уряпти. Асосийси, шу. Голларни ташкил қилишда ва киритишда Бошнякнинг ҳам роли катта бўляпти ва бу мени хурсанд қиляпти. Ҳа, бундай футболчининг пайдо бўлиши, жамоамизга қўшилиши ва голлар уриши ёқимли. Керакли ишларни қилаётганидан хурсандман.

- Умумий маънода, ўйиндан қониқдингизми?

- Айтдим-ку, мен бахтлиман. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу мен учун ўта муҳим ўйин эди. Асосийси, биз ғалаба қозондик. Ҳаммага раҳмат ва ҳаммага ғалаба муборак бўлсин.

“Андижон” матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Нишанов Шавкат
22/08/2023 08:42
7 номер Фархадов ни ўйнатмагин, Хомяков!
&
Bek 56
22/08/2023 06:10
Андижон ва Хомяковни галаба билан муборак этаман. Олга АНДИЖОН кегинги у'йинларда х ам сизлардан галаба кутиб к оламиз
&
Bek 56
22/08/2023 06:10
Андижон ва Хомяковни галаба билан муборак этаман. Олга АНДИЖОН кегинги у'йинларда х ам сизлардан галаба кутиб к оламиз
&
Bek 56
22/08/2023 06:10
Андижон ва Хомяковни галаба билан муборак этаман. Олга АНДИЖОН кегинги у'йинларда х ам сизлардан галаба кутиб к оламиз
Эргашев Файзулло
21/08/2023 23:38
Лекин Вилойят Хокими Шухратд Кушагбойивичга рахматд Хебайга машина совга килди бу ажойиб Вилойятд Хокими УЗИ Зур инсон