Алибоев тўлиқ ҳаракат қилган баҳсда "Соннам" ғалаба қозонди
Корея К-2 Лигаси 2-тури доирасидаги "Соннам" - "Кимпҳо" ўйини бўлиб ўтди. Учрашув майдон эгаларининг 2:1 ҳисобида ғалабаси билан якунланди.
Легионеримиз Икром Алибоев беллашувда асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумот учун, 30 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумдаги иккинчи ўйинида майдонга тушди. Айни дамда "Соннам" чемпионат турнир жавдвалида 4 очко билан 8-поғонани эгаллаб турибди.
Фикрлар