Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Алиссонга янги харидор чиқди

Алиссон Бекер шартномаси тугагач, келаси ёзда «Фламенго»га эркин агент сифатида ўтиши мумкин.

«Ливерпул» жамоасининг бразилиялик дарвозабони Алиссон Бекер фаолиятини яна ватанида давом эттириши мумкин, деб хабар бермоқда Sport_Witness нашри.

Манба маълумотига кўра, «Фламенго» раҳбарияти 34 ёшли посбонни келаси ёзда жамоага олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Энг қизиғи, Алиссон «қизил-қоралар» сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкин, чунки унинг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси шу мавсум якунида тугайди.

Алиссон Бекер «қизиллар» таркибида 2018 йил ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Таҗрибали бразилиялик дарвозабоннинг трансфер қиймати тахминан 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Жорий Англия чемпионати мавсумида Алиссон тўққизта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан тўққизта тўп ўтказиб юборган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ