Аллегри "Ал-Ҳилол"нинг супер таклифини рад этди

Саудия Арабистони клубининг янги таклифи Массимлиано Аллегри томонидан рад этилди. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, “Ювентус” бош мураббийи “Ал-Ҳилол”ни бошқаришдан бош тортган. У Италия клубида фаолиятини давом эттириш ниятида.

Романонинг айтишича, 55 ёшли мутахассисга пайшанба куни йилига 20 миллион евро маош билан икки йиллик шартнома таклиф қилинган. Кеча эса мавсум учун тахминан 30 миллион ва 2026 йилгача мўлжалланган шартнома ҳақида янгиланган таклиф юборилгани ҳақида хабарлар чиққанди. 

Қайд этилишича, италиялик мутахассис ҳар икки таклифга рад жавобини берган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!