Алонсо қийин ғалабага изоҳ берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Англия чемпионати 2026/2027 йилги мавсумининг биринчи турида «Фулхэм» майдонида қўлга киритилган 3:2 ҳисобидаги ғалабани шарҳлади.

«Жуда кескин, таранг ўйин бўлди. Сафардги ҳар бир ғалабанинг қийматини яхши биламиз. Шунга қарамай, босимга чидамли бўлдик, курашни ўз қўлимизга олдик, ҳал қилувчи пайтларда керакли ишни бажардик. 

Шу боис ҳис-туйғуларимиз жуда ёқимли. Эрта урилган гол жамоага ишонч бағишлади. Рақиб ҳисобни тенглаштиришидан олдин ҳам бир неча бор фарқни ошириш имкониятларимиз бўлди. 

Тўп назорати бизда бўлмаган пайтларда ҳам ўзимизни ишончли ҳис қилдик. Дарвоза олдида доимий хавф туғдириб турдик, уч нафар ҳужумчимиз бир-бири билан яхши ҳамкорлик қилди, голли вазиятлар яратди. 

Сафарда ютиш учун майдонда бор кучинг билан ишлаш, охиригача курашиш ва ўз дарвозангни ҳимоя қилиш керак. Буларни кейинги ўйинларда ҳам давом эттиришимиз шарт. Биз учун бу жуда яхши старт бўлди», — дея Алонсо сўзларини келтиради Sky Sports.

Кейинги турда «Челси» 30 август куни ўз майдонида «Брайтон энд Хоув Альбион»ни қабул қилади. «Фулхэм» эса шу куни сафарда «Сандерленд»га қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!