Алонсо, шу юлдузни "Челси"да олиб қол

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси»нинг собиқ сардори Жон Терри Лондон клуби ҳужумчиси Николас Жексоннинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, агар Алонсо уни ёзги йиғинга қайтармаса, жамоага қўшмаса ва яқиндан кўздан кечирмаса, жуда қаттиқ хафа бўлади. Жексон ҳақиқий хавф манбаи, ҳужумда бизга бошқача услуб беради. У доим рақиб дарвозаси томон орқа томондан югуриб киради, Жоау Педро эса кўпроқ пас алмашишга, комбинацион ўйинга мойил. Иккаласи бирга ҳужумда жуда кучли жуфтликка айланиши мумкин», — деди Терри SuperSportTV телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги мавсумда Николас Жексон «Бавария» сафида ижара асосида ўйнади. Мюнхен клуби таркибида у барча мусобақаларда жами 34 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди. Сенегаллик форварднинг «Челси» билан тузган шартномаси 2033 йил 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!