Алонсо уларни ўйнатмайди! "Челси" икки ҳимоячини жамоадан кетказади
"Челси"да кескин ўзгаришлар
«Челси» раҳбарияти жамоа таркибини жиддий қайта кўриб чиқишга тайёр. Марказий ҳимоячи Уэсли Фофана ва ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюстонинг келажаги савол остида қолди. Бу ҳақда Flashscore нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондон клуби Лига кубогида «Ливерпуль»га қарши ўйиндан сўнг икки футболчи бўйича қарорни қайта кўриб чиқишга мажбур бўлган. Мусобақадаги омадсиз ўйиндан кейин «Челси» ҳимоя чизиғини янгилаш ва айрим футболчилар билан хайрлашиш вариантларини муҳокама қилмоқда.
Уэсли Фофана 2022 йили «Лестер»дан «Челси» сафига қўшилган эди. Мало Гюсто эса 2023 йилда «Лион» клубидан Лондон жамоасига ўтган. Энди эса ҳар икки ҳимоячининг жамоада қолишига кафолат йўқ, дея таъкидланмоқда.

Изоҳлар (0)