Альварес: "Барса" мени кут, январда бораман!
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альварес ҳали ҳам жамоасини ўзгартириш умидини йўқотмаган.
Аргентиналик футболчи ёздаёқ «Барселона»га ўтишни истаган, аммо «матрасчилар» раҳбарияти музокара столинига ўтиришга рози бўлмаган эди. Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, Альварес ҳануз «Барселона» сафига қўшилишни мақсад қилган. У қишки трансфер ойнаси очилиши билан, январь ойида ўзи кутган келишув амалга ошишига умид қилмоқда.
Ҳанс-Дитер Флик қўл остидаги жамоа бу мавсумда жуда самарали ўйин кўрсатаётганига қарамай, Каталония клуби раҳбарияти Альваресни ҳужум чизиғини кучайтириш учун қизиқарли номзод сифатида кўришда давом этмоқда.
Хабарларга кўра, ушбу трансфер бўйича ишлар йил охирига бориб яна фаоллашиши мумкин. Transfermarkt портали 26 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 120 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар