Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Альварес ўзига бошқа клуб танлади ва у "Барса" эмас!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўзгариш қилмаса бўлмайди

Мадриднинг «Атлетико» жамоасида тўп суриб келаётган аргентиналик юлдуз ҳужумчи Хулиан Альварес шу ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкин.

Испания нашри As хабар беришича, 26 ёшли форвард аввало «Барселона» сафига қўшилишни истамоқда. Бироқ каталонияликлар билан келишув амалга ошмай қолса, у ҳолда Альварес «Арсенал» таклифини кўриб чиқишга тайёр. 

Шу билан бирга, манбаларга кўра, футболчи Англияга қайтишни унчалик ҳам хоҳламаяпти. Лондон клуби бош мураббийи Микель Артета эса аргентиналик ҳужумчини жамоаси таркибида кўришни жуда истаяпти ва у билан доимий алоқа қилиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Хулиан Альварес илгари ҳам Туманли Альбионда тўп сурган — у «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилган. 2024 йилдан буён эса аргентиналик футболчи Испанияда, мадридлик «Атлетико» жамоасида ўйнаб келмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ