Амалдаги жаҳон чемпиони фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Сами Хедира келажакда фаолиятини МЛСда (АҚШ чемпионати) давом эттириши мумкин.

Аниқроғи, 29 ёшли Германия терма жамоаси аъзосига “Нью-Йорк Сити” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хедиранинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Хедира Бундестим таркибида 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтган мундиалда ғолиб бўлган эди.