Аманда Нуньес кутилмаган қарор қабул қилди
"Combate" нашри тарқатаётган маълумотга кўра, аёллар ярим енгил вазн тоифаси чемпиони бразилиялик Аманда Нуньес ва унинг "ўртоғи" Нина Нуньес Жулианна Пеньядан учралган мағлубиятдан сўнг, ўзлари учун қадрдон бўлган, "American Top Team" залидан кетишга қарор қилишган. Шунингдек, Нуньес ўзи учун Флорида штатидан алоҳида зал ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Аманда АТТ билан ҳамкорликни 2014 йил, Кэт Зинганодан учралган мағлубиятдан сўнг бошлаганди. Ушбу зал ҳамда мураббийлари билан ҳамкорликда Нуньес 2016 йил Миша Тэйтни ютган ҳолда, аёллар биринчи енгил вазн тоифаси, 2018 йилда эса битта вазн тепага кўтарилиб, Крис Сайборгни мағлуб этиб, ярим енгил вазнда чемпион бўлганди. Ўтган йил декабрь ойидаги Пеньядан учралган мағлубият туфайли Аманда биринчи енгил вазн тоифаси чемпионлик камарини бой бериб қўйганди.
Фикрлар