Ана холос: “Реал” машҳур номни ўзгартиради
“Қироллик клуби” раҳбарияти жамоа ўйин ўйинларии ўтказадиган “Сантьяго Бернабеу” номини ўзгартиришга қарор қилди.
Marca нашрининг маълум қилишича, мадридликларнинг машҳур аренаси номи соддалаштирилади.
Манбага кўра, энди “Реал” стадиони номидан “Сантьяго” сўзи олиб ташланади ва шунчаки “Бернабеу”нинг ўзи қолади.
Бу ўзгаришлар тижорат нуқтаи назаридан амалга оширилиши айтилмоқда.
Испания пойтахтида жойлашган бу иншоот 1947 йили қурилган. Ҳозирги пайтда 81 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Аренага 1955 йилнинг 4 январь куни клуб президентларидан Сантьяго Бернабеунинг номи берилган.
Фикрлар