Ана холос! Рус клуби Либертадорес кубоги финалини ўз стадионида ўтказишни таклиф қилди (ФОТО)
Ads

Россиянинг "Енисей" клуби "Ривер Плейт" ва "Бока Хуниорс" жамоалари ўртасидаги Либертадорес кубоги финал учрашувини ўз стадионида ўтказишни таклиф қилди.

“Хурматли "Ривер Плейт" ва "Бока Хуниорс" жамоалари! Сизлар Либертадорес кубоги финалини бизнинг стадионда ўтказишингиз мумкин. Оппоқ қор ва жунли шапкалар...Бу унатилмас ўйин бўлади”, - деб ёзилади рус клубининг “ Твиттер”даги расмий каналида.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввалроқ "Ривер Плейт" - "Бока Хуниорс" баҳси Аргентинадан ташқари давлат худида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.