Анастасия Потапова тўхтади

Россиялик теннисчи Анастасия Потапова "Уимблдон" чемпионатининг иккинчи даврасида ўз иштирокини якунлашга мажбур бўлди.

Анастасия турнирнинг мазкур босқичида хорватиялик Петра Мартичга қарши кортга чиқиб, кутилмаганда 6:3, 3:6, 4:6 ҳисобида таслим бўлди.

Шу тариқа Мартич мусобақанинг учинчи даврасида америкалик Даниэль Коллинз, ёки латвиялик Анастасия Севастовага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.