
Анчелотти "Манчестер Сити"га ЕЧЛдан чиқиб кетишни тилади
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Манчестер Сити"нинг Чемпионлар Лигасидаги қийин аҳволи ҳақида фикр билдирди. Умумий босқичнинг сўнгги туридан олдин инглиз клуби турнир жадвалида 25-ўринни эгаллаб турибди. Эслатиб ўтамиз, плей-офф босқичига 24та жамоа ўтади.
"Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун асосий номзодлардан бири. Албатта, улар кейинги босқичга чиқа олишмаса яхши бўларди",— деди Анчелотти журналистларга.
Чемпионлар Лигаси кейинчи босқичга чиқиш учун "Манчестер Сити" сўнгги турда "Брюгге"ни мағлуб этиши шарт.
"Реал" аллақачон ЕЧЛнинг плей-офф босқичига йўлланма олган.
Фикрлар