Анчелотти Неймар бўйича баёнот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи, италиялик мутахассис Карло Анчелотти "Жаҳон чемпионати – 2026" мусобақасининг 1/16 финали олдидан ҳужумчи Неймарнинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Бу босқичда бразилияликлар Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.

"Унинг аҳволи кун сайин яхшиланяпти. Охирги кунларда жиддий силжиш кузатилди. Неймар майдонда 15 дақиқадан кўпроқ ўйнай олади. Унинг ўйинга туширилиши учрашув қандай кечишига боғлиқ бўлади", – деди Анчелотти матбуот анжуманида.

Жаҳон чемпионати 1/16 финали доирасидаги Бразилия – Япония баҳси душанба, 29 июнь куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 22:00 га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!