Анчелотти Винисиуснинг жорий ҳолатини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Мутаҳассисга кўра, Винисиус ҳозир энг яхши палласида эмас, аммо унинг майдондаги салоҳияти ва маҳоратидан шубҳа йўқ.

«Эҳтимол, ҳозир у учун энг омадли давр эмасдир. Лекин жаҳон чемпионатида у терма жамоамиз таркибида ўзини жуда яхши кўрсатди. Футболчи доим ҳам энг юқори спорт формасида бўлиши мумкин эмас. Винисиуснинг маҳорати шубҳасиз. У фантастик футболчи, дунёдаги энг кучлилардан бири. Ишончим комилки, кейинги ўйинларда у яна ўз даражасига қайтади», — дея Анчеллоттининг сўзларини келтиради Times of India нашри.

Аввалроқ Винисиус Мадриднинг «Реал» жамоасида асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!