Анчелоттида ўрта даражада хавотир бор
"Ҳали жамоанинг энг яхши версиясини кўрсатганимиз йўқ"
Карло Анчелотти "Реал"даги вазият борасида қанчалик ҳавотирда эканлигини айтиб ўтди.
"Реал" Ла Лига турнир жадвалида айни вақтда иккинчи ўринда бормоқда ва "кўк-анорранглилар"дан 4 очко ортда қолмоқда. Сўнгги баҳсда мадридликлар "Атлетик"га имкониятни бой бериб қўйди (1:2).
"Биз барча турнирларда курашни давом эттирамиз. Биз ўзимизда бор муаммоларни ҳисобга олиб, оптимист бўлишимиз керак.
Ҳали жамоанинг энг яхши версиясини кўрсатганимиз йўқ. Ишончимиз комилки, эртами-кечми буни кўрсатамиз. Тўғриси, менда ўрта даражадаги хавотир бор", - деди "қаймоқранглилар" устози.


Изоҳлар (0)