"Андижон" Анталияда энди "Шахтёр" билан ўйнайди

Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини жадал суръатларда ўтказаётган “Андижон” клуби 2 февраль куни ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Бу сафар Қозоғистон биринчи дивизbон вакили Қарағанданинг “Шахтёр” клуби спарринг-рақиб вазифасини бажаради. Ушбу жамоага 1957 йилнинг 30 ноябрь санасида асос солинган.

Клубда 4 та соврин бор. 2011 ва 2012 йиллари Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритган. 2013 йили эса Қозоғистон Кубогини ютган ҳамда яна 2013 йили мамлакат Суперкубоги соҳибига айланган.

“Шахтёр”ни 65 ёшли мутахассис Дмитрий Огай бошқармоқда. У 2025 йилнинг 15 декабрида бош мураббийликка тайинланган.

“Андижон” ва “Шахтёр” жамоаларининг бу илк тўқнашуви эмас. Ёдингизда бўлса, ўтган йили Анталиядаги йиғин доирасида бу клублар ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган ва ўшанда “Андижон” рақибини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги “Андижон” - “Шахтёр” беллашуви 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!