"Андижон" Шахром Самиев билан шартномани бекор қилди
"Андижон" матбуот хизмати тожикистонлик футболчиси Ироқ чемпионатига кўчиб ўтганини маълум қилди.
Расмий хабарда шундай дейилади: "Ўтган мавсумни ижара асосида “Хоразм” сафида ўтказган тожикистонлик ҳужумчи Шахром Самиев ҳуқуқий жиҳатдан “Андижон”га тегишли бўлиб, у “Бургутлар” сафидаги фаолиятини 2024 йилда бошлаган ва ўшанда уч йиллик шартнома тузган.
2024 йил “Андижон”да ва 2025 йил “Хоразм”да ўйнаган легионер Ироқнинг “Ал-Карма” клуби билан шартнома имзолади.
Шуни маълум қиламизки, Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, футболчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди ва у фаолиятини энди Ироқ чемпионатида давом эттиради.
Биз Шахромнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - дея маълумот берди, клуб матбуот хизмати.
Фикрлар