"Андижон"дан навбатдаги трансфер: Раҳимжон Давронов!
“Андижон” клуби селекция жараёнида навбатдаги трансферини ажойиб дарвозабон - Раҳим Давронов орқали амалга оширди.
Мавсумни “Локомотив” таркибида ўтказиб Суперлигага чиқишида катта ҳисса қўшган посбон жамоамиз билан келишувга эришди.
Маълумот учун, 1996 йилинг 3 октябрь санасида Муборакда таваллуд топган. Фаолиятини “Машъал”да бошлаган. Сўнгра “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Турон”, “Металлург” ҳамда “Локомотив” дарвозаларини қўриқлаган. У жорий мавсумда “Локо” сафида 23 та ўйин ўтказди.
"Бургутлар" қишки селекцияни фаол бошлашди ва бу жараён давом этмоқда.



Фикрлар