"Андижон"нинг қозоқ клубига қарши ўйинида 90-дақиқада ягона гол урилди...

Самвел Бабаян бошчилигидаги "Андижон" клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттираётган ўқув-машғулот йиғини доирасидаги ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини Қозоғистоннинг "Каспий" клубига қарши ўтказди.

Баҳс тақдирини 90-дақиқада киритилган гол ҳал қилди ва якунда қозоқ жамоаси ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

Учрашув борасида "Андижон" матбуот хизмати шундай ёзди:

"Анталиядаги навбатдаги ўртоқлик ўйинимизни Қозоғистоннинг “Каспий” жамоасига қарши ўтказдик. Ўйин 1:0 ҳисобида рақиб фойдасига ҳал бўлди. Аммо майдонда кўрсатилган характер, интизом ва жанговорлик ҳар қандай рақамдан устун турди.

Ёмғир остида ўтган учрашув давомида жамоамиз бутун ўйин мобайнда рақибга қарши қатъий турди, юқори босимда ўйнади, бир неча хавфли вазиятлар яратди ва ҳимояда уюшқоқ ҳаракат қилди. Футболчиларимиз бир-бири учун курашди, ҳар бир тўп учун охиригача жанг қилди.

Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик — бу футболнинг аччиқ, аммо адолатли қоидаси. Лекин айнан шундай дақиқалар жамоани чиниқтиради, кучлироқ қилади ва ғалабага тайёрлайди.

Бу ўйин натижа учун эмас, жамоа руҳи, бирдамлик ва келажакдаги ғалабалар учун катта қадам бўлади. Биз шарафли йўлимизда давом этамиз. Биз “Андижон”миз. Олдимизда яна кучли ўйинлар, янги синовлар ва албатта — ғалабалар бор", - дейилади, клуб матбуот хизматининг ўйин шарҳида.

“Каспий” - “Андижон” - 1:0 (0:0).

29 январь. Анталия.

Ҳакамлар: Рефат Чакмак, Махмет Кисач, Артуру Аржан (барчаси - Туркия).

“Каспий”: Жомарт Динмуҳаммад, Берат Диерманджи, Андре Амарал, Амандик Набихонов, Нурали Елемес, Максат Таикенов, Лука Бозичкович, Ноха Ндомбасси, Бекзат Кабилан, Давид Есимбеков, Богдан Петрович.

“Андижон”: Раҳим Давронов, Неманья Чаласан, Игорь Голбан, Иброҳим Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Дамир Темиров, Муҳаммадкарим Тоиров, Драган Черан, Дониёр Абдуманнопов, Имеда Ашортиа, Мартин Боаке.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Усмонали Исмоналиев, Абдулвоҳид Ғуломов, Абдураҳмон Комилов, Одил Абдумажидов, Муҳаммадкарим Тоиров, Жамшид Болтабоев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Сардор Азимов.

Гол: Бекзат Кабилан, 90 - 1:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!