Андреа Петкович Штутгартдаги юришини бошлади

Германиялик теннисчи Андреа Петкович Штутгарт шаҳрида ўтаётган "Porsche Tennis Grand Prix" турнирида иккинчи даврага йўл олди.

Андреа мазкур босқичга чиқиш учун испаниялик Сара Соррибес-Тормо билан рақобатлашди. Ушбу учрашувда Петкович рақибин 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа А.Петкович мусобақанинг иккинчи даврасида ҳамюрти Анжелик Керберга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!