Андрей Микляев: Эртанги беллашувда “Насаф”га омад тилайман
Ads

Бугун бўлиб ўтган Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич  “Локомотив” ва “Ал-Вахда” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Шуни айтиш керакки, натижа ва ўйиндан хурсандмиз. Албатта, биринчи учрашув қийин кечади. Жамоамиз аъзолари мураббий топшириқларини аъло даражада бажаришди. Футболчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, учрашувнинг сўнги дақиқаларигача ҳамма харакат қилди ва жамоа яхши ўйин кўрсатди. Учрашувга ташриф буюрган мухлисларга ҳам алоҳида миннатдорчилигимни исҳор этаман. Эртанги беллашувда “Насаф”га омад тилайман, - дейди Микляев