Англия клуби трансфердан воз кечди
«Кристал Пэлас» марказий ҳимоячи Крислен Матсима трансфери бўйича «Аугсбург» билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Манба маълумотига кўра, лондонликлар немис клубининг молиявий талабларини жуда юқори, деб баҳолаб, битимдан воз кечишга қарор қилган. Аввалроқ англияликлар музокаралар жуда секин кетаётгани сабаб ҳам трансферни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Крислен Матсима «Кристал Пэлас» қароридан хабардор қилинган ва энди у «Аугсбург»нинг йиғинларига қайта қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил қишида Марк Гехи «Манчестер Сити»га сотилганидан сўнг «Кристал Пэлас» марказий ҳимоячи қидирувини давом эттирмоқда. Ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлар сифатида «Тулуза» футболчиси Чарли Крессуэлл, «Лион» аъзоси Рубен Клюйверт ва «Трабзонспор» ҳимоячиси Чибуке Нвайву тилга олинмоқда.

Фикрлар