Англия клуби "Ювентус" дарвозабонини олиб келди
Англиянинг «Борнмут» клуби 29 ёшли италиялик дарвозабон Микеле Ди Грегорио билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
Шу тариқа футболчи ўз фаолиятини Премьер-лигада давом эттиради. Келишув «Ювентус» клубидан бир йиллик ижара асосида тузилган бўлиб, кейинчалик тўлиқ сотиб олиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, «Борнмут» дарвозабон ижараси учун тахминан 1,3 миллион евро тўлайди. Шартномада 2027 йил ёзида футболчини қарийб 13–14 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиш банди ҳам белгиланган.
2025/2026 йилги мавсумда Ди Грегорио «Ювентус» таркибида А Серияда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол ўтказиб юборди ва 14 та баҳсни дарвозасини дахлсиз сақлаган ҳолда якунлади.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирда дарвозабоннинг бозор қиймати 10 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар