Англия терма жамоаси хавфдан огоҳлантирилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

The Athletic нашри хабар беришича, Англия терма жамоасига Канзас-Сити атрофида торнадо хавфи ҳақида огоҳлантириш эълон қилинганидан сўнг биноларни тарк этмаслик бўйича кўрсатма берилган.

Маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан тахминан соат 20:00 ларда инглиз делегацияси аъзолари телефонларига АҚШ Миллий метеорологик хизмати томонидан автоматик огоҳлантириш хабарлари келган. Уларда "кучли торнадо хавфи" тилга олинган ва одамларга мустаҳкам биноларда, ойналарддан узоқроқ жойда паноҳ топиш тавсия этилган.

Бу қарор кучли шамол хавфи — соатига 80 милгача (тахминан 130 км/соат) етиши мумкин бўлган шамол поривлари туфайли қабул қилингани айтилмоқда.

Кейинроқ маълум бўлишича, барча эҳтиёт чоралари мусобақа учрашувларига тайёргарлик кўраётган делегация аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!