Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Англияда учта жамоа учта учрашувда бирорта гол уролмади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Улар гол уришни унутиб қўйди

Англия Премьер-лигаси тарихида илк бор учта жамоа чемпионатнинг дастлабки уч туридан сўнг ҳамон бирорта гол уролмаган ҳолда қолди.

Ҳозирча ҳисобида голи йўқ клублар – «Астон Вилла», «Тоттенҳэм» ва «Ковентри». Агар Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги жамоадан бундай натижани маълум маънода кутса бўлса, ўтган мавсумда кучли ўйин намойиш этган «Астон Вилла» ёки ҳужумкор услуби билан танилган италиялик мутахассис Роберто де Дзерби жамоаси учун бу кутилмаган ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Кейинги турда ушбу учала клуб ҳам ўз майдонида ўйнайди. «Астон Вилла» «Ноттингем Форест»ни қабул қилади, «Тоттенҳэм» «Эвертон»га қарши майдонга тушади, «Ковентри» эса «Брайтон»га қарши баҳс олиб боради. Барча учрашувлар 12 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ