Англияга қайтмайман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Германиянинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Премьер-лигага қайтишни режалаштирмаяпти.

Олисе 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан 51 миллион фунт эвазига кўчиб ўтганидан кейин юқори даражадаги футболчига айланди. У «Бавария» сафида 114 та ўйинда 50 та гол урди ва 58 та голли узатма амалга оширди.

«Бавария» 2029 йилгача амал қиладиган Олисенинг шартномасини узайтириш учун катта саъй-ҳаракат қилмоқда. Яқинда матбуотда Майкл янги шартнома имзоламаса, келаси ёзда сотилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Олисега «Ливерпуль» клуби анчадан бери қизиқиш билдириб келади. Ҳатто «Ливерпуль» 24 ёшли французни ўзининг плеймейкери Флориан Вирцга алмаштиришга тайёр экани ҳақида ҳам хабарлар бор. Вирц эса клуб кутган натижани кўрсата олмаяпти.

TEAMtalk маълумотларига кўра, Олисе Премьер-лигага қайтиш эҳтимолини ҳеч қачон истисно қилмаган. Аммо Майкл «Бавария»ни тарк этган тақдирда ҳам, унинг устувор йўналиши Англия эмас, Испания бўлади.

Ла Лиганинг грандларидан «Реал» ва «Барселона» Олисе атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Агар футболчи «Бавария» билан янги шартнома борасида келиша олмаса, ҳар икки клуб ҳаракат қилишга тайёр бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!