Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Англиянинг учта клубига Эндрик керак

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

"Реал" барибир ўйнатмаяпти

Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Эндрик қишда Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, 20 ёшли бразилияликни ўз сафига қўшиб олишга «Астон Вилла» жиддий қизиқмоқда. Унаи Эмери бошқарувидаги клуб қишки трансфер ойнасида ёш форвардни ижарага олишни режалаштирган.

Шу билан бирга, бир неча йирик клублар ҳам Эндрикка кўз тиккани айтилмоқда. Хусусан, «Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам ҳужумчига қизиқиш билдирган, бу эса «Астон Вилла» учун рақобатни кучайтириши мумкин.

Эндрик жорий мавсумда «Реал» таркибида жами тўрт дақиқа майдонга тушган, холос. Агар ёзда мадридликлар уни ижарага қўйишни истамаган бўлса, ҳозир вазият ўзгарган: клуб раҳбарияти тушаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Эндрикнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ