Англиянинг учта суперклуби Ламинга харидор
«Монако» жамоасида тўп суриб келаётган марказий яримҳимоячи Ламин Камара Англия премьер-лигасининг бир қатор етакчи клублари диққат марказида турибди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 22 ёшли сенегаллик футболчини Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клублари, шунингдек, «Ливерпуль» жамоаси ўз сафида кўришни истамоқда. Ушбу клублар вакиллари Камаранинг агенти билан дастлабки мулоқотларни ўтказиб бўлган.
Ламин Камара «Монако» таркибига 2024 йил ёзида қўшилган. У билан тузилган амалдаги шартнома 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, яримҳимоячининг трансфер қиймати 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар