Антониу Силва Англия жамоасига ўтади
«Бенфика» марказий ҳимоячиси Антониу Силва яқин орада «Борнмут» сафини тўлдириши кутилмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, клублар 22 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Асосий тўлов 25 миллион еврони ташкил этади, яна 5 миллион евро турли бонуслар кўринишида тўланиши мумкин. Яқин кунларда Португалия терма жамоаси аъзоси тиббий кўрикдан ўтиши лозим.
Антониу Силва «Бенфика» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Лиссабон клуби билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ниҳоясига етарди. Ҳимоячи Португалия миллий жамоаси сафида 22 та ўйин ўтказган.
Ўтган мавсумда Силва клуб даражасида 41 та учрашувда майдонга тушди, бир бор гол урди, бир марта голли пас берди ва 8 марта огоҳлантириш олди.

Фикрлар