
АПЛ. "Челси"дан навбатдаги мағлубият
АПЛнинг 4-туридан ўрин олган "Челси" - "Ноттингем Форест" учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу ўйин меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Учрашувдаги ягона гол 48-дақиқада Эланга томонидан киритилди. Мезбонларда кўплаб имкониятлар юзага келди, лекин улар дарвозага йўл топа олмади.
Мазкур ғалаба туфайли "Ноттингем Форест" турнир жадвалида 13-ўринга чиқиб олди. "Аристократлар" эса 11-поғонага тушиб кетди.
Фикрлар