АПЛ клуби «Милан» билан Томори трансфери бўйича музокара бошлади
Muhammadqodir Ruzmatov
«Астон Вилла» қишда шартномаси тугаётган «Милан» ҳимоячиси Фикайо Томорини ўн миллион евро атрофида сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Журналист Экрем Конурнинг маълумотига кўра, «Астон Вилла» «Милан» билан Фикайо Томорининг трансфери борасида алоқага чиққан.
«Россонери» ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр, чунки футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Шу боис Италия клуби Томорини қишки трансферлар ойнасида сотиб, ундан даромад олишни мақсад қилган.
28 ёшли ҳимоячи 2021 йилнинг ёзидан буён миланликлар сафида тўп сурмоқда. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, англиялик футболчининг трансфер қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Изоҳлар (0)