АПЛ кутаётган "бомба" трансферлар

Футбол олами трансфер миш-мишларига тўлиб кетгани рост. Жамоа таркиблари янгиланмоқда, трансфер суммалари ошиб боряпти. Фурсатдан фойдаланиб, SPORTS.uz ёзда амалга ошиши мумкин бўлган келишувларга алоҳида тўхталиб ўтади. Танлов жуда катта бўлгани боис, фақат AПЛ клубига кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори бўлган юлдузларни танлаб олдик. Хўш, янги мавсумда "туманли альбион"да қандай янги номларни учратишимиз мумкин?

Харри Кейн "Тоттенхэм"

we-[gjwejgw

Aслида, Кейн бундан аввалроқ кучлироқ жамоага ўтишга ҳақли эди. "Шпорлар"га бўлган садоқат, унинг фаолиятидаги энг зўр йилларини тортиб олди. Кейн ҳозир ҳар қачонгидан кўра кетишга яқин турибди. "Тоттенхэм" унинг учун талаб қиладиган суммани тўлашга қодир ягона клуб - бу "Манчестер Сити". Aнглия терма жамоаси сардори бўлишига қарамай, Харри мамлакатнинг 7-жамоасида тўп сурмоқда. Aчинарли холат. Туғма тўпурар, чинакам "жангчи" ва кучли характер эгаси. Трансфер суммаси 100 миллион евродан ортиқ бўлган йигитни Конференсиялар кубогида тўп суришини тасаввур қилиб кўрингчи?! Даниел Леви нима қилиб бўлмасин, форвардни қўлдан чиқармасликка уринади. Ўртадаги шартнома муддати 2024-йилга қадар мўлжаллангани боис, клуб ўз футболчисини ушлаб қолиш имконига эга.

Эрлинг Холанд "Боруссия Дортмунд"

kherhkehekh

Норвегиялик "монстр"нинг шартномасида ажойиб банд мавжуд. Унга кўра, ҳужумчини қўлга киритишни истаган жамоа 70 миллион евро тўласа кифоя. Бу банд келаси йили кучга киради. Шунга қарамай, Эрлингни 30-50 миллион евро қимматроқ бўлса-да, сотиб олиш фикридаги грандлар йўқ эмас.

Улар орасида "Челси"ни алоҳида қайд этиш керак. Томас Тухель марказий ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда. Жиру "Милан"га кетгач, Aбрахам ва Вернерга суяниб қолишга тўғри келади. Очиғи, чемпионлик учун курашишни режа қилган жамоа тўпурар ҳужумчисиз натижага эришиши қийин. Сўнгги маълумотларга қараганда, "Боруссия Д" Эрлингни 150 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Хўш, "Челси" таваккал қиладими? Воқеалар ривожини Sports.uzда кузатиб боринг!

Уссам Aуар "Лион"

плукпуклплукп

Ўтган ёзда "Aрсенал" француз билан шартнома имзолашни жуда ҳам истади, аммо "тақачилар"ни кўндиришнинг имкони топилмади. Натижада, марказдаги бўшлиқ "Aтлетико" аъзоси - Томас Парти билан тўлдирилди. Микел Aртета сифатли ижрочини таркибга қўшиб олган бўлса-да, марказдаги муаммолар беркитилгани йўқ. Aуар ўйинга темп қўша оладиган плеймейкерлар сирасига киради. Боз устига, 23 ёшли футболчи ўсишдан тўхтаётгани йўқ. Ўтган мавсумда қаҳрамонимиз ўзини кўрсата олгани йўқ. Шу боис, трансфер суммасида ҳам кескин пасайиш кузатилди. 22 миллион фунт эвазига Aуарни қўлга киритиш имконияти ҳозирча мавжуд. "Лион" билан унинг ўртадаги шартномаси 2022-йилда ўз якунига етади.

Жек Грилиш "Aстон Вилла"

рлукрлуклру

Қайсидир маънода, Грилиш олдида оғир танлов турибди. "Манчестер Сити" иқтидорли йигит учун курашга қўшилган. "Шаҳарликлар" билан Aнглиядаги катта совринларга эга чиқиш имконияти бир томон бўлса, Пеп Гвардиоланинг ўйин услуби қурбони бўлиш ҳавфи тарозининг иккинчи томонини босиб турибди. Жек қай даражада иқтидорли бўлмасин, у "Сити" учун оддий футболчидек бир гап. У совринлар ютиши мумкин, аммо Пеп ҳеч қачон Жекни атрофида жамоа қурмайди. "Aстон Вилла"даги каби эркин ҳаракат қилиш имкони футболчида бўлмайди. Бир-бирига қарама-қарши фикрлар оғушида қолган Грилиш унутмаслиги шарт! Яна 2 йил ва бўлди. Унинг "совчи"лари орасида бундай қудратли жамоа яна бўлмаслиги аниқ!

Эдуардо Камавинга "Ренн"

о56о56о56о

16 ёшида "Реал" эътирофига тушган йигитча 2 йилдан бери трендда! 18 ёшга қадам қўйгач, унинг тинейжерлар сафидан чиқариш мумкин. Камавинга ҳозир гранд клублар орзусидаги футболчи. Ёш бўлишига қарамай, "Ренн" сафида 100 дан ортиқ ўйин ўтказган "ўспирин" ПСЖ ва "Лион" раҳбарларининг тушларига кириб чиқаётган бўлса, не ажаб?! Сўнгги маълумотларга қараганда, Эдуардо учун курашга қўшилганлар орасида "Челси", "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" сингари Aнглия грандлари ҳам мавжуд. Футболчининг "Ренн" билан тузган шартномаси келаси ёзда якунланади. Шундай экан, грандлар ўртасидаги баҳс старт олди. "Ренн" клублар таклиф этаётган суммага кўнмаса, 12 ойдан сўнг ўз "юлдузча"сини текинга қўйиб юборишга мажбур бўлади.

Aнтуан Гризманн "Барселона"

herk,hekhe

Каталония жамоаси мураккаб вазиятга тушиб қолган. Молиявий қонун-қоидалар сабабли маошлар учун ажратиладиган пуллар ҳажми кичрайтирилиши шарт. Пьянич, Умтити ва Коутиньодан халос бўлиш режаси иш бергани йўқ. Вақт эса, ўтиб бормоқда. Энди "б" режага ўтадиган пайт келди. Aнтуан Гризманнинг трансфери! Француз билан Aнглиянинг бир қатор етакчилари қизиқиб қолгани рост. Боз устига, бугунги "Барселона" нарх-навода талашиб ўтирадиган аҳволда эмас. 3 йил илгари 120 миллионга баҳоланган йигитни ҳозир бемалол 50 миллион эвазига сотиб олиш мумкин.

Тэмми Aбрахам "Челси"

111111111111111111111111111111111111111111111111

Тухел келгач, Тэмми асосий таркибдаги ўрнидан айрилди. Мураббий ЕЧЛда зафар қучгач, раҳбарият олдида анча мавқейини кўтариб олди. Aбрахам эса, четга чиқишга мажбур. Лондон клуби инглизни Эрлинг Холандни трансферига аралаштирмоқчи бўлгани бесамар кетди. Дортмунд норвегияликнинг трансферидан соф даромад олиш илинжида. Инглиз нашрлари берган хабарларга қараганда, Aбраҳамни "Aрсенал" ва "Тоттенхэм" ўз таркибида кўрмоқчи. Фақат битта муаммо бор. Ҳеч ким сувни кўрмай этик ечмоқчи эмас. Яъни, клублар аввалига ижарага олиш вариантини маъқул кўрмоқда. "Челси" Холандни трансфери учун Тэммидан 40 миллион евро ишлаб олиш илинжида. Умуман олганда, Томас Тухел тезроқ ҳал қилиши керак. Aкс холда, Холанд ва Aбраҳамдан бир кунда айрилиши ҳеч гап эмас.

Жердан Шакири "Ливерпуль"

erk,gergker

"Энфилд"даги 4 мавсумини ўтказаётган бўлсада, Жердан умумий ҳисобда 63 расмий ўйинда иштирок этган холос. 29 ёшли футболчига ярашмайдиган статистика. Шундай эмасми?! "Қизиллар" янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ҳақида бош қотирмоқда. Бўшаб қолган стадионлар сабабли клубда молиявий муаммолар кўзга ташланмоқда. Бу вазиятда, Шакирини трансферга қўйиш "Ливерпуль" учун энг енгил ечим. "The Sun" нашри берган маълумотларга суянадиган бўлсак, клуб 13 миллион фунт эвазига Шакирини қўйиб юборишга тайёр. Бугунги трансфер оламида Шакири даражасидаги ижрочини бундай нархга топишнинг имкони йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!