АПЛ. "Тоттенхэм" ғалаба қозониб, 4-ўринга кўтарилиб олди
31-тур учрашувлари якунланди
АПЛ 31-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" баҳси бўлиб ўтди. Унда "шпорлар" 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Лондон клуби сафида Ван де Вен ҳамда Порро гол урган бўлса, Мурилло автогол муаллифига айланди. "Ўрмончилар"нинг ягона голи Вуд томонидан киритилди.
Очколари сонини 60 тага етказиб олган Постекоглу шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.

Изоҳлар (0)