Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

АПЛда шов-шувли трансфер кутилаяпти

Вазият бирдан ўзгарди

Манбаларга кўра, «Арсенал» Англия премьер-лигасида катта шов-шувга сабаб бўладиган трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Лондон клуби асосий мақсад сифатида «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони кўзлаган. Футболчи учун курашда Микел Артета жамоасига яна бир йирик клуб – «Интер» рақобат қилиши мумкин.

Аргентиналик ҳимоячининг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Ромеронинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида.

Кристиан Ромеро 2022 йилдан буён «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Лондон клубига «Аталанта» таркибидан ўтган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ