АПЛнинг уч етакчи клуби Шельдерупни кузатмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бенфика» ва Норвегия терма жамоаси вингери Андреас Шельдеруп яқин вақтларда Англия премьер-лигасига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда португал нашри A BOLA хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли футболчига «Ливерпуль», «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шельдерупнинг ўзи ҳам 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг карьерасини янги босқичга олиб чиқишга тайёр экани айтилмоқда.

Хабарга кўра, «Бенфика» ёш вингер учун камида 40 миллион евро талаб қилади. Бу нарх футболчининг амалдаги шартномаси яна икки йилга мўлжалланганига қарамасдан қўйилган.

2025/26 йилги мавсумда Шельдеруп барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!