
"Арал" таркибини кучайтирмоқда
Про лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Арал” жамоаси ҳам таркибини кучайтириш ишларини олиб боряпти.
Жумладан, ўтган йили “Машъал”да тўп сурган ярим ҳимоячи Отажон Ниязметов “Арал” билан шартнома имзолади.
Шунингдек, “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган яна бир ярим ҳимоячи Дониёр Исмоилов янги мавсумда “Арал” учун тўп суради.
Бундан ташқари, “Локомотив”да фаолият олиб бораётган 28 ёшли ярим ҳимоячи Собит Синдаров ҳам “Арал” аъзосига айланди. Ундан аввал эса "Хоразм"дан Бобур Фарҳодов таркибга қўшиб олинганди.
“Арал” назорат беллашувларини ҳам ўтказмоқда. Яқинда “Динамо” билан 1:1 ўйнаган бўлса, 11 февраль куни “Машъал”га қарши майдонга тушади.
Фикрлар