"Арал" - "ТерДУ" учрашуви ўтказилмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФА кунлари якунланиб, бугундан Суперлига ва Про-лига беллашувлари қайтди. Эртага Про-лига 21-туридан ўрин олган "Арал" - "ТерДУ" ўйини бўлиб ўтиши керак эди. Мазкур учрашув ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда "Арал" матбуоти хабар берди. 

"ТерДУ”га қарши ўйин бўлиб ўтмайди!

Маълумки, “Арал” ва “ТерДУ” жамоалари ўртасидаги ўйин эртага, 8-октябрга белгиланган эди. Бироқ, “ТерДУ” молиявий қийинчиликлар туфайли Нукусга кела олмаслигини маълум қилди.

Шу сабабли, жамоамизга техник ғалаба ёзилади", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!