Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Арбелоа яна ишдан ҳайдалиши кутиляпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Унга охирги имкониятни беришди

Англиянинг «Фулхэм» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа лавозимини йўқотиш остонасида турибди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Англия Премер-лигасининг олтинчи турида «Фулхэм» меҳмонда «Ипсвич»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Нашр манбаларига кўра, клуб раҳбарияти Арбелоага вазиятни тузатиш учун бор-йўғи икки ўйин муҳлат берган.

Маълумотларга қараганда, мутахассис олдига аниқ вазифа қўйилган: Премьер-лиганинг навбатдаги икки учрашувида — «Халл Сити» ва «Ковентри»га қарши ўйинларда камида тўрт очко жамғариш керак. Агар бу кўрсаткичга эришилмаса, мураббий алмашиши эҳтимоли жуда юқори экани айтилмоқда.

Ҳозирча «Фулхэм» жадвалда энг охирги ўринни эгаллаб турибди — жамоа олти турдан сўнг бор-йўғи икки очко тўплаган. 2026 йили Арбелоа «Реал» клубини бошқарган, аммо у ерда фақат январдан майгача ишлаган, шундан сўнг июль ойида «Фулхэм»ни қабул қилиб олган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ