Арбелоа яна "Реал"дан футболчи олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Мануэль Анхель яқин вақтларда «Фулхэм» клубига ўтиши мумкин. Diario AS нашрининг хабар беришича, томонлар трансфер шартларининг деярли барчаси бўйича келишувга эришган.

Маълумотларга кўра, «Реал» футболчини сотиш орқали даромад олиш билан чекланиб қолмайди, балки унинг келгусидаги эҳтимолий қайта сотувидан ҳам муайян фоизга эга бўлади. Хусусан, шу каби шартлар бу ёзда «Фулхэм» сафига қўшилган Гонсало Гарсия ва Сесар Паласиос трансферларида ҳам қўлланилган эди.

Мануэль Анхель асосан «Реал»нинг иккинчи таркибида тўп сурди, асосий жамоа сафида эса жами етти ўйинда майдонга тушган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 22 ёшли испаниялик ярим ҳимоячининг бозор қиймати 5 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июль ойидан буён «Фулхэм» жамоасини аввал «Реал»да фаолият юритган мутахассис Альваро Арбелоа бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!