Арбелоа яна "Реал"дан ўйинчи олади
«Фулхэм» жамоасининг бош мураббийи Альваро Арбелоа «Реал»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Тьяго Питарч билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, футболчининг ўзи ҳам Англия премьер-лигасида собиқ устози қўл остида яна ишлашни истамоқда.
Таъкидланишича, Питарч Арбелоа «Реал» ёшлар жамоаларида фаолият юритган даврда унинг энг катта топилмаларидан бирига айланган.
Ёш ярим ҳимоячи Жозе Моуриньо «Қироллик клуби»ни қабул қилиб олгач, асосий таркибда ўзини кўрсатиш имконияти чекланишидан хавотирда.
Тьяго Питарч — мадридлик «Реал» тарбияланувчиси. Ўтган мавсумда у асосий жамоа сафида 16 та ўйин ўтказиб, икки бор голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар